"Милан" 5 август куни ярим ҳимоячи Томмазо Побега билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
23 ёшли ҳимоячининг янги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, Побега “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ўтган мавсумда ҳимоячи "Торино"да ижара асосида ўйнади. Унинг ҳисобида 33 ўйин, 4 гол ва 3 голли узатма.