"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Барселона"нинг янги футболчиси Жюль Кунде нима учун "Стэмфорд Бридж"га кўчиб ўтмаганини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчининг трансфери учун "Барселона" 55 миллион евро тўлаган эди.
"Кунденинг позициясида Аспиликуэта ўйнай олади. Биз унинг қолишини англаганимиздан кейин шундай қарорга келдик” - деди Тухель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Аспиликуэта ҳам "Барселона"га ўтиши мумкин эди, аммо испаниялик футболчи якунда "Челси" билан икки йиллик янги шартнома имзолади.
Аввалроқ "Челси" "Севилья" билан Кунде трансфери бўйича келишувга эришган эди, бироқ футболчи "Барселона"га ўтишга қарор қилди.