Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Месси бир йил ичидаги совринлар бўйича Бенземага тенглашди. Лео яна “Олтин тўп”ни оладими?

Баҳо:
+ | -

Биз асосий саволларга жавоб берамиз.

31 июль, якшанба куни парижликлар Францияда мавсумнинг очилиш ўйинида “Нант”ни мағлуб этди. Лионель Месси, Неймар ва Серхио Рамоснинг голлари парижликларга яна бир ютуқ Франция Суперкубоги – 2022ни олиб келди.

35 ёшли Месси учун якшанба куни қўлга киритилган кубок бу йил учун учинчиси бўлди. Аввалроқ аргентиналик футболчи “ПСЖ” билан Лига 1 олтинини қўлга киритган ва Аргентина билан “Финалиссима”да зафар қучганди.

12 август куни France Football журнали “Олтин тўп-2022” учун 30 нафар даъвогар рўйхатини эълон қилади. Ғолиб номини 17 октябр куни билиб оламиз. Жаҳон чемпионати (ноябрь декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади) натижалари кейинги “Олтин тўп”да ҳисобга олинади. Бу французларнинг янгилиги: энди футболдаги асосий шахсий соврин календарь йили учун эмас, бир мавсумдаги яхши ўйинга берилади.

Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогар “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема бўлиб турибди. Ўтган мавсумда у "Галактикос" билан Испания Суперкубоги, Испания чемпионати ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди (учта соврин - Месси билан бир хил), шу билан бирга ҳайратланарли статистикани тақдим этди. Чемпионлар лигасининг 12 та ўйинида Карим 15 та гол урган, шундан 10 таси плей-оффда.

Ўтган сафарги овоз бериш натижаларида Мессини қўллаб юборганлар, бус афар ҳам шундай қила оладими? Мутахассисларнинг ишончи комилки, бу мавсумдаги совринни Бенземадан ҳеч ким тортиб ололмайди. Месси эса кучли ўнликка ҳам кира олмаслиги кутиляпти.

Киритилди: 11:56, 06.08.2022.
Ўқилди: 6922 марта.
Фикрлар: 85 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.