Бошланган Англия чемпионатининг биринчи турида “Ливерпуль” АПЛга қайтган “Фулҳэм” билан сафарда кураш олиб борди. "Ливерпул"нинг иккала голи ўйиннинг иккинчи бўлимида киритилди. Аввалига жамоа дебютанти Дарвин Нуньес, шундан сўнг Муҳаммад Салоҳ ҳисобни тенглаштирди.
Мисрлик футболчи кетма-кет олти мавсум чемпионатнинг очилиш учрашувида гол урди. Бу гол унинг учун Юрген Клопп қўл остида "Ливерпуль" сафидаги 158-гол бўлди. Бу кўрсаткичга кўра Салоҳ клуб тарихида саккизинчи ўринни эгаллади. Салоҳ айни пайтда 2001 йилда "Олтин тўп" соҳиби Майкл Оуэн билан шу ўринни бўлишиб турибди.