"Барселона" дарвозабони Нето тез орада "Борнмут"га ўтади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
33 ёшли бразилиялик ўз агенти билан бирга Англияга учиб кетди. У ерда футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва "Борнмут" билан шартнома имзолайди. Битим тез орада расмийлаштирилади.
Нето 2019 йил июлидан бери “Барселона” сафида тўп тепади. Ўтган мавсумда у 4 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ўтказиб юборган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 3 миллион еврога баҳоламоқда.