"Брайтон" ҳужумчиси Дэнни Уэлбек BBC Radio 5 Live радоисининг жонли эфирида ўз жамоасининг "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Бу мавсумнинг ажойиб бошланиши бўлди, "Олд Траффорд"да уч очкони қўлга киритиш албатта ёқимли. Бу ғалаба қозониш жуда қийин стадион, лекин ўйлайманки, бугун ўйинимиз ажойиб бўлди ва уч очкога лойиқ эдик. Ҳаммамиз хурсандмиз.
Биз биринчи бўлимда ажойиб ўйнадик ва уларга жуда кўп муаммолар туғдирдик, аммо "Юнайтед" иккинчи бўлимда жавоб қайтариши муқаррар эди. Албатта, бурчак тўпидан кейин гол ўтказиб юборганимиздан ҳафсаламиз пир бўлди. Аммо биз ўйинни охиригача яхши ўйнадик ва ҳаммамиз еттинчи осмонда эдик.
Биз бир неча ой олдин "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этгандик, аммо жамоа сифатида биз ўсиб бормоқдамиз ва ривожланяпмиз, бизда катта тажриба бор ва бугун биз ўз ўйинимизда етукликни кўрсатдик. Биз клуб сифатида ривожланишга интиламиз, биз ўсамиз ва фақат яхшиланамиз" - деди Уэлбек.