Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

ЎФА мутахассислари Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Баҳо:
+ | -

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги мутахассислар ҳудудлардаги футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Ташриф аввалида Нукус шаҳрида жойлашган “Турон” стадионининг ҳозирги ҳолати ва сунъий майдонининг сифати кўздан кечирилди. Бундан ташқари, футбол академияси учун мазкур ҳудудда жойлашган захира майдонлари лойиҳаси ўрганилди. Академия ҳамда спорт мактаблари ётоқхоналари, ошхона ва бошқа иншоотлар қурилиш-реконструкция лойиҳалари билан яқиндан танишилди. Қурилиш давом этаётган жойларда қурувчи ташкилот вакилларига халқаро стандартлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Шундан кейин, ЎФА мутасаддилари ва маҳаллий мутахассислар иштирокида Қорақалпоғистон миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди. Кегайли, Бўзатов ва Қораўзак тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари ва тарбияланувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўлкада истеъдодли ёшлар кўп эканлиги, уларни тўғри йўналтириб, замонавий методика асосида катта футболга тайёрлаш лозимлиги, бу борада ҳудудда имконият етарли эканлиги ва уни янада яхшилаш кераклиги таъкидланди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 05:31, 09.08.2022.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.