Лондонинг "Арсенал" клуби, яқин вақтлар ичида голландиялик Робина Ван Персини сотиши мумкин, дея ҳабар бермоқда Mirror нашри.
Нашрнинг маълумотларига қараганда, "канонирлар" голландиялик ҳужумчига клуб тарихидаги рекорд миқдорида, яни ҳафтасига 160 минг евро маош таклиф қилишмоқчи. Агарда, Ван Перси янги шартномадан бош тортадиган бўлса, у ҳолда "Арсенал" клуби уни трансферга қўйишга мўлжалламоқда. Футболчининг баҳоси эса, 37 млн еврога баҳоланмоқда.
Шунингдек, голландиялик ҳужумчига "Манчестер Сити", "Ювентуса" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. "Арсенал" клуби ижрочи директори Иван Газидиснинг клуб телевидинясига берган маълумотига кўра, футболчи билан бўладиган барча масалалар Европа мусобақасидан сўнг кўриб чиқилар экан.