Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

"Реал Мадрид" "Барса"га етиб олиши, Анчелотти эса Гвардиолани ортда қолдириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бугун Финляндияда Мадрид клуби 2022/23 йилги мавсумдаги илк клуб кубоги учун "Айнтрахт" билан ўйнайди.

"Реал Мадрид" тарихида саккизинчи марта УEФА Суперкубоги учун ўйнайди. Финалларнинг умумий сони бўйича 2002, 2014, 2016 ва 2017-йилларда кубокни қўлга киритган мадридликлар “Милан”ни қувиб ўтиб, иккинчи ўринни эгаллаши мумкин. "Айнтрахт" билан ўйинда муваффақият қозонган тақдирда эса "Қироллик клуби" умумий ғалабалар сони бўйича турнир рекордини ҳам такрорлайди. “Милан” ва “Барселона” беш мартадан Суперкубокни қўлга киритган.

Карло Анчелотти иккинчи марта Суперкубок баҳсида "Реал"ни бошқаради. Италияликнинг биринчи уриниши муваффақиятли чиққан. Саккиз йил аввал “Реал Мадрид” “Севилья”ни минимал ҳисобда мағлуб этганди. Зинедин Зидан мадридликлар билан икки марта, яна бир марта эса Висенте дел Боске билан кубокни қўлга киритди. Мағлубиятлар Висенте дел Боске, Гус Хиддинк ва Хулен Лопетеги жамоани бошқарган йилларга тўғри келади.

"Милан" билан ҳам суперкубокни қўлга киритган Анчелотти бугун ўз номини тарихга ёзиб қўйиши мумкин. Гап шундаки, бирорта мураббий тўрт марта кубокни ўзлаштира олмади. Ҳозиргача фақат Алекс Фергюсон ўз фаолиятида тўртта финалда жамоаси билан ўйнаган. Аммо шотландиялик бор-йўғи иккита Суперкубокни қўлга киритган бўлса, Анчелотти ва Пеп Гвардиолалар учтадан ғалаба қозонишган.

"Реал Мадрид"нинг рақиби "Айнтрахт" клуби анъанавий тарзда Суперкубок ўйинларида ёмон ўйнайдиган Германия шарафини ҳимоя қилади. 2013-йилгача немислар еттита финалда етти марта омадсизликка учраган. Кейинчалик "Бавария" статистикани бироз тўғирлади. Ва ўшанда ҳам Мюнхенга "Севилья"ни мағлуб этиш учун қўшимча 30 дақиқа керак бўлди ва "Челси" фақат пенальтилар сериясида таслим бўлди.

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби 21-асрда Суперкубокнинг тўққизинчи дебютантидир. Франкфурт биринчи уринишдаёқ кубокни қўлга кирита олган "Севилья", "Зенит" ёки "Атлетико"дан ўрнак олиши керак.

Киритилди: 12:29, 10.08.2022.
Ўқилди: 7146 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7911]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7264]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4358]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3847]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2621]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2608]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2262]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2055]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [2002]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик