Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

УЕФА суперкубоги. «Реал Мадрид» - «Айнтрахт» учрашуви ҳақида билишингиз керак бўлган барча маълумотлар! (1-қисм)

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби 62 йил ичида илк бор Франкфуртнинг “Айнтрахт”ига қарши майдонга тушади. 10-август, чоршанба куни жамоалар УЕФА Суперкубоги учун кураш олиб бориш учун Хелсинкида жам бўлишади.

УЕФА Суперкубоги учун кимлар курашади?
УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби "Реал Мадрид" янги Европа мавсумининг анъанавий очилиши доирасида УЕФА Европа лигаси ғолиби "Айнтрахт" билан тўқнаш келади.

Бу 1960 йилги Европа кубоги финалидан буён жамоалар ўртасидаги биринчи рақобатли учрашув бўлади, ўшанда Мадриднинг "Реал" клуби Глазгодаги “Хемпден Парк”да Франкфуртни 7:3 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи марта турнир ғолиби бўлган. Реал таркибида Альфредо Ди Стефано 3 та, Ференц Пушкаш эса 4 та гол. Франкфурт таркибида Ричард Кресс ҳисобни очади, иккинчи таймда эса Эрвин Штайн немислар сафида 2 та гол уради.

УЕФА Суперкубоги қаерда ўтказилади?
2022 йилги УЕФА Суперкубоги Хелсинкидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадион УЕФА Суперкубоги учун ўнинчи маскан бўлади, аввалги ўйинлар узоқ вақт давомида Монакода ўтказилиб, кейинчалик Прага (2013), Кардифф (2014), Тбилиси (2015), Трондхайм (2016), Скопе (2017), Таллин (2018), Истанбул (2019), Будапешт (2020) ва Белфаст (2021) шаҳарларида бўлиб ўтган.

Учрашув ҳаками ким?
УЕФА ҳакамлар қўмитаси британиялик Майкл Оливерни учрашувни бошқаришга тайинлади. 37 ёшли мутахассис 2012 йилдан буён халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилади ва мунтазам равишда УЕФА клуб даражасидаги ва халқаро ўйинларни бошқариб боради. У ЕВРО-2020 да учта ўйинни бошқарган.

Санжар Маҳмудхонов.

Манба: https://t.me/sanjar_maxmudxonov
Киритилди: 22:15, 10.08.2022.
Ўқилди: 2996 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик