"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес мадридликлар ёзда янги ўйинчиларни харид қилмаслигини маълум қилди.
"Бизда мавжуд бўлган жамоа билан биз энди ҳеч қандай шартномани кўриб чиқмаяпмиз. Биз бу жамоани яхши машқ қилишда ва бошқаришда давом этишимиз керак", - дея Перес сўзларини келтирган Marca.
Ушбу трансфер ойнасида жамоага ҳимоячи Антонио Рюдигер ва ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени қўшилди.