Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

"Аякс"нинг яна бир ҳимоячиси жамоани тарк этмоқда

Баҳо:
+ | -

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Торино" "Аякс" ҳимоячиси Перр Схюрс билан шахсий шартларни келишиб олди.

Манбага кўра, клублар ўртасидаги музокаралар ҳамон давом этмоқда. Жамоа раҳбарияти 22 ёшли футболчининг трансферини тахминан 9 миллион евро ва қўшимча бонуслар эвазига келишиб олиши мумкин. Ҳимоячининг ўзи Италия клубига ўтмоқчи.

Схюрс ўтган мавсумда "Аякс" сафида барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Нидерландиялик ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2022/23 йилги мавсумда Схюрс "Аякс" таркибида иккита ўйин ўтказган. Transfermarkt портали футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:25, 13.08.2022.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик