Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Олийжаноб Мане. У Ливерпуль тупроғини унутмайди

Баҳо:
+ | -

Мане "Ливерпул"ни тарк этгач, жамоа ходимларига 150 та совға - унинг сурати ва откриткалари туширилган шоколад юборди. Бу ишлардан сўнг унинг қандай меҳрибон одам эканлигини тахмин қилиш қийин эмас.

Садио Мане Германияга бориб ҳам йўқолиб қолмади. У "Бавария"нинг сўнгги 10 йил ичида клуб учун икки дастлабки ўйинида гол урган биринчи футболчига айланди. Аввалига Суперкубокда “Лейпциг” дарвозасини ишғол қилди (5:3), кейин эса чемпионатнинг биринчи турида “Айнтрахт"га гол урди (6:1).

Аммо сенегаллик қадрдон «Ливерпули»ни унутиб қўймади: инглиз клубининг 150 нафарга яқин ходимлари Садиодан эсдалик совғаларини қабул қилиб олишди. Умуман олганда, ҳаммани ёқимли сюрприз кутаётган эди - “фаррош аёлдан тортиб қўриқчигача”, деб ёзади журналист Кристиан Фалк. Уларга Садио сурати туширилган шоколад ва қўлёзма хабари бор откритка берилди.

Мане "Ливерпул"да олти йил ўйнади ва у билан жуда хотиржам ва таъсирли тарзда хайрлашди. Ва ниҳоят, у мерсисайдликлар клуби матбуот хизматига интервью бериб, Англиядаги ўйинларини сарҳисоб қилди.

«Клубдан кетганимдан сўнг, барчага хайрлашиш учун узоқ хабар ёздим. Албатта, ҳамма, шу жумладан мен ҳам қайғуга тушдим. Лекин бу ҳаётимизнинг бир қисми. Биз буни фақат қабул қилишимиз керак холос. Мен жамоани жанжал билан тарк этишни хоҳламадим, чунки мен ҳамма билан - мураббийлардан тортиб ошпазларгача яхши муносабатдаман. Мен учун яхши шароитда кетиш муҳим эди. Жамоадошларимдан кўп нарсани ўргандим – уларнинг ҳаммаси зўр ўйинчилар. Ва, албатта, ҳатто ходимлар ҳам ҳозирги шароитга етишимга катта ёрдам беришди.

Энг яхши ўйинимиз Энфильдда "Барса" устидан қозонилган ғалаба бўлди. “Болалигимда мен футболдаги барча совринларни қўлга киритишни орзу қилардим - шунинг учун мен ҳеч қачон ишлашдан тўхтамаганман. Энди айтишим мумкинки, барча асосий совринларни қўлга киритиш учун тўғри клубни танладим. Бундай имконият учун "Ливерпул"дан жуда миннатдорман. “Ливерпул”даги энг яхши лаҳзам 2019 йилда “Энфильд”да “Барселона” устидан қозонилган ғалаба ва ундан кейинги Чемпионлар Лигаси кубоги бўлди. Бу ақл бовар қилмайдиган туйғулар эди, мен буни ҳеч қачон унутмайман.

269 ўйинда 120 та гол уриб, “Ливерпуль” тўпурарлари рўйхатида 14-ўринни эгаллаб, клубни тарк этганимдан жуда фахрланаман. Бу осон бўлмади, лекин бу буюк инсонлар орасида ўз номимни кўрганимда ҳеч нарсадан шикоят қилмайман. "Ливерпуль" учун энг севимли голим дебютимда "Арсенал"га қарши Эмирейтсда кечган. Иккинчи севимли голимни эса “Бавария”га қарши ўйинда Мануэль Нойерга қарши ўйинда урганман. Кечирасиз, Ману, лекин менимча, бу тўп ҳам ақл бовар қилмайдиган зарбага айланган.

Салоҳ ва Фирмино ажойиб футболчилар, Клопп эса ажойиб мураббий. Шу йиллар давомида Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино билан бирга ўйнаганим “Ливерпул”даги вазифаларимни анча осонлаштирди. Бу иккиси ажойиб футболчилар. Энди Диого Жота ва Луис Диас клубга қўшилишди - ва бу ажойиб! Бу футболчилар тўплами дунёнинг энг яхши клубига жуда мос келади. Клопп ажойиб мураббий. Унинг юраги катта ўйинлар олдидан барчасини сезади ва бизга ажойиб мотивация бера олади. У ҳамма нарсани "Ливерпул"га бера олди. У билан муносабатларимиз жуда яхши, у менга мукаммал футболчи бўлишимга ёрдам берди.
У ҳар доим "Ливерпул"га мухлислик қилишини айтган. Мен "Ливерпул" мухлисларини жуда соғинаман. Улар дунёдаги энг зўри ва мен буни ҳар доим айтганман. "Энфилд"да ўйнаш ҳар доим мухлисларга катта куч бағишлайди, мен сизларни яхши кўраман ва соғиниб қоламан. "Ливерпул"да ҳали ҳам уйим бор ва мен албатта мухлислар билан саломлашиш ва "Ливерпуль" ўйинини томоша қилиш учун қайтиб келаман, чунки мен доимо клубнинг биринчи рақамли мухлиси бўлиб қоламан. Шунинг учун "Бавария" учун ҳар бир ўйиндан кейин "Ливерпуль" ўйинларини албатта кузатиб бораман. Клубга омад тилайман - клуб янада ривожланади, чунки мен бу йигитларнинг имкониятларини яхши биламан", - дейди Мане.

Киритилди: 13:28, 15.08.2022.
Ўқилди: 2775 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.