"Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеро "Челси" футболчиси Марк Кукурельянинг сочидан тортиб майдонга йиқитгани учун жазоланмайди, деб хабар беради Sky Sports.
Бу воқеа АПЛ 2-туридан ўрин олган "Челси" - "Тоттенхэм" учрашуви (2:2) якунида "шпорлар" бурчак зарбаси амалга ошираётган вақтда содир бўлди.
Ромеро FA томонидан видеотакрорларни ўрганиш натижаларига кўра жазоланиши мумкин эди, лекин бундай бўлмади.
ВАР ҳаками Майк Дин Ромеро Кукурельяни сочидан ушлаб олган вазиятни кўриб, бу қоида бузилишига олиб келмайди, деган қарорга келди.