Кириш Регистрация

"Ростов" футболчиси А Серияга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ростов" ярим ҳимоячиси Матиас Норманн тез орада Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, "Лечче" норвегиялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бу мавсумда Норманн Россия Премьер-лигасида "Ростов" таркибида ҳали майдонга тушмаган. Футболчи трансфер ойнаси тугагунча жамоани тарк этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Норманн ўтган мавсумни Англиянинг "Норвич" жамоасида ижара асосида ўтказган ва у Премьер-лигада бир гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 11:50, 16.08.2022.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.