Алексей Миранчукнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди.
Олдинроқ, россиялик футболчининг Италиядаги манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Валерио Жуффрид "Торино" ярим ҳимоячиси мушаклари шикастланиши туфайли 2-3 ҳафта майдонга туша олмаслигини айтганди.
Кейинроқ Турин клуби текширувлар натижасида ярим ҳимоячининг тиззасидан жароҳати борлиги аниқлангани ҳақида хабар берди.
Sport24 хабарига кўра, футболчининг тикланиши камида бир ой давом этади.