19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Дестини Удоги фаолиятини Премьер-лигада давом эттиришдан хурсанд.
Бугун "Тоттенхэм" "Удинезе"дан италиялик футболчини сотиб олганини расман эълон қилди. Трансфер нархи 18 миллион евро.
"А Серияда тўпланган тажриба менга катта ёрдам берди. Бу ерда мен орзумни амалга оширдим ва "Верона" ва "Удинезе"да ўйинчи сифатида ўсдим. Аммо дунёнинг энг яхши ва энг қийин лигаси - Англия Премьер-лигасида ўйнаш имконияти бундан ҳам яхшироқ", - деди Удоги "шпорлар" лагерига ўтиши ҳақида.
А Серияда ёш латерал 41 ўйин ўтказиб, 5 гол ва 3 голга ассистентлик қилган.