"Айнтрахт" ҳужумчиси Йенс Петтер Хауге "Гент"га кўчиб ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
22 ёшли норвегиялик футболчи билан ижара шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Хауге ўтган мавсумда "Айнтрахт" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Немис клуби билан биргаликда форвард Европа лигаси ғолибига айланди.













