"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Нани "қизил иблислар" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз жуда узоқ вақт бирга ўйнадик. Ҳозир эса Криштиану ўзини аввалгидек тутмоқда. Агар унинг жамоаси ёмон ўйнаса, у жавоб беради. Бироқ, у энди ёш эмас. Унинг "Манчестер Юнайтед"да жанговар таркибни шакллантириш учун янги мураббийни кутишга вақти йўқ. Роналду энг зўр бўлишни, кўп гол уришни ва юқорида бўлишни хоҳлайди. Шунинг учун мен унинг хатти-ҳаракатини жуда оқилона деб биламан”, - деди Нани Record билан суҳбатда.
Роналду шу ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни режалаштирмоқда, аммо ҳали янги клуб топа олмади.