Карло Анчелотти Каземиро кетганидан кейин Тони Кроосни нима кутаётганини айтди.
Бразилиялик футболчи 60+10 миллион евро эвазига "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.
"Кроос менга таянч ярим ҳимояда ўйнашни ёқтирмаслигини айтмади.
У сизга (журналистларга) бу ҳақда айтгандир. Агар у менга бу ҳақда гапирса ҳам барибир ўша ерда ўйнайди", - деди (жилмайиб) мадридликлар бош мураббийи.