"Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа дарвозабони Жордан Пикфорд билан шартномани узайтириш истаги ҳақида гапирди.
“Клуб Жордан билан музокаралар олиб бормоқда. У биз учун муҳим футболчи. Ҳамма унинг қолишини истайди ва Жордан бу ерда жуда бахтли”, - дейди Лэмпард.
Пикфорд 2017 йилнинг ёзидан бери "Эвертон"да тўп тепади. 28 ёшли англиялик дарвозабон ўтган мавсумда АПЛда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 58 та гол ўтказиб юборган ва 7 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Клуб билан амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.