"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ярим ҳимоячи Руслан Малиновскийнинг кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Аввалроқ Гасперини ва Малиновский ўртасида можаро келиб чиққани хабар қилинганди.
"Менимча, клуб олтитадан кўп гол ура оладиган ўйинчи қидираётгани рост. Руслан биз билан яхши мослашди, лекин менимча, клуб биз кўрсатаётган футбол услубига мос ўйинчиларни излашдан тўхтамайди”, - деди жамоа устози.
Ўтган мавсум Малиновский учун "Аталанта" либосида майдонда 41 та ўйин ўтказди. Украиналик футболчи 10 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.