Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

А Серия клуби РПЛдан футболчи харид қилишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Динамо" ярим ҳимоячиси Никола Моро "Болонья"га ўтишга яқин турибди. Келишув яқин 48 соат ичида ёпилиши керак, деб ёзади журналист Жанлука Ди Марцио.

24 ёшли хорват аллақачон А Серия клубига ўтишга рози бўлган. Ҳозир "Болонья" "Динамо" билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда.

Футболчи ФИФА қоидасидан фойдаланиш ва Россия жамоаси билан шартномани тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга, аммо томонлар кескин чоралар кўришга мажбур бўлмаслигини кутишмоқда.

Моро 2020 йилнинг ёзидан бери "Динамо"да ўйнамоқда. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 34 ўйин ўтказиб, 2 гол ва 2 голга ассистентлик қилган. Шунингдек, у РПЛнинг жорий мавсумида 5 та ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди.

Моронинг "Динамо" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 01:56, 23.08.2022.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.