"Аякс" футболчиси "МЮ"га йўл олиши мумкин. Кеча жамоа ҳужумчиси Антони ўз агенти билан "МЮ" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги баҳсни томоша қилган. Уларнинг биргаликда футбол томоша қилаётган расми ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Айни дамда Антони учун "қизил иблислар" 85 миллион фунт ажратишга тайёр экани айтилади. 22 ёшли ҳужумчининг "Аякс"даги битими 2025 йилга қадар мўлжалланган.