Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Шерали Бобоқулов: «Агар жамоам ўз ўйинини кўрсата олса, финалга чиқиш учун етарлича куч ва имкониятларга эга»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна-W» жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати Ғарб минтақасидан ўрин олган Эроннинг "Бам Хатун" клубига қарши бугун бўладиган иккинчи ўйин олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

— Сизнингча, бу реванш учрашув жамоангиз учун осонроқ бўладими ёки қийинроқми?
— Мураббийлар штаби билан биргаликда рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Бу албатта бугунги учрашувга тайёргарлик кўришимизга ва нимага қодир эканимизни кўрсатишимизга ёрдам беради. Буни албатта ўйинда кўришингиз мумкин бўлади. Иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши ўрганиб чиққанлиги сабабли, бугун эҳтиёткор ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

— Сизнингча, рақиб жамоангизнинг кучли томонлари нимада?
— Ўрганиш жараёнида, рақибларимизнинг кучли томони ҳимоя, кучли интизом ва охиригача курашиш қобилияти эканлигига амин бўлдик. Албатта, биз бу жиҳатларнинг барчасини ҳисобга олдик ва шу асосда ўйинни қурамиз.

— Охирги ўйиндан кейин жамоангизга нима дедингиз? Ва жамоа ҳозир қанчалик тайёр?
— Жамоамга кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз кераклигини, ортиқча ҳис-туйғуларсиз мақсадимизни амалга оширишимиз зарурлигини айтдим. Агар жамоа аввал ҳам доим кўрсатган ўйинни кўрсата олса, жамоада финалга чиқиш учун етарлича куч ва имкониятлар бор. Жамоа бугунги ўйинга 100 фоиз тайёр. Биз тикланиш машғулотларини ўтказдик. Бизда жароҳат олган футболчилар билан муаммо йўқ. Ўйлайманки, кейинги ўйинга тўлиқ тайёргарлик кўрганмиз ва зиммамизга юклатилган вазифани уддалай оламиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:28, 23.08.2022.
Ўқилди: 2216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик