Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаганини тан олди. Эслатиб ўтамиз, италиялик посбон бир неча йиллардан буён “кекса синьора”нинг захира дарвозабони ролини ўйнаб келмоқда.
"Жароҳатдан кейин фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйладим. Мен руҳан синган эдим, лекин руҳий йўриқномам тикланишимга ёрдам берди. Мен футболни қайта кашф қилдим ва уни ҳар куни кўрсатаман", - деди Перин Football Italia билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Перин 2019 йилда елкасидан жароҳат олган ва шу сабабли 216 кунни майдон ташқарисида ўтказиб юборган эди. Италиялик дарвозабон сўнгги мавсумни ҳозирда Италия Б Серияда ўйнаётган "Женоа"да ижара асосида ўтказган.