Франциянинг “Ницца” клуби бош мураббийи Люсьен Фавр ва спорт директори Иэн Муди ўртасида можаро келиб чиқди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, швейцариялик мутахассис клуби спорт директори трансферлар борасида у билан маслаҳатлашмаётганидан норози. Фаврни ўз жамоасида кўришни истамаган уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Ремсининг трансфери у билан келишилмаган ҳолда якунлангани қониқтирмади.
“Ницца” Франция чемпионатининг янги мавсумини омадсиз бошлади. Учта турдан сўнг жамоа икки очко жамғариб, турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.