"Арсенал" ҳужумчиси Николас Пепе Англия Премьер-лигасининг бошқа клубига ўтиши мумкин. The Sun хабарига кўра, "Лестер" "Ницца" билан биргаликда ивуарлик футболчи учун курашга киришган.
Эслатиб ўтамиз, француз клуби аввалроқ ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш борасида деярли келишиб олганди. Шунга қарамай, ҳужумчи учун ўзининг ўнг қанотига ўйинчи қидираётган "Лестер" курашга қўшилди.
Пепе 2019 йилда “Арсенал”га 80 миллион еврога тушганди. Ивуарлик футболчи "канонирлар" тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади.
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета аллақачон Пепега унинг режаларида эмаслигини билдирган.