Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Рустам Мирсодиқов: «Боян формада бўлганида, «Насаф»га қийин бўларди!»

Баҳо:
+ | -

Кеча "Насаф" ўз майдонида "Металлург" жамоасини қабул қилиб, муҳим ғалабага эришди. Ушбу ўйиндан кейин одатдагидек матбуот анжумани бўлиши кутилаётган эди. Аммо "Насаф"нинг бош мураббийи Усмон Тошев матбуот анжуманида иштирок этмади.  Матбуот анжуманида фақат меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

Матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Ҳар доим шунақа дейсизлар! Ўйин тугаганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлмади. Тезда бирор фикр айтиш қийин. Таҳлил қилинадиган жиҳатларини кассетадан билиб оламиз.

- Жамоангиз бугун "Насаф"дан чўчимасдан ўйнади. Ғалаба учун ҳаракат қилганмидингиз?
- Ўйлашимча, футболимиз анча кучайган. “Насаф” ҳам ғалаба билан кафолатланмаган, бизнинг футбол ҳам ривож топмокда. Шу боис биз хам анойи эмасмиз.  Биз барча ўйинларга чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этиш учун тушамиз.

- Жамоангиз сафидаги Зоҳид Абдуллаев миллий терма жамоада ҳам ўйнай оладими?
- "Металлург" беш йилдан бери деярли бир хил таркибда ўйнайди. Жамоавий ўйинимиз анча шаклланган. Абдуллаев масалaсига келсак, Миллий терма жамоамизда мураббийлар штаби ташкил қилинган. Улар келиб кўриб ўзлари хулоса қилиши керак.(кулиб)

- Жамоангиз ижросидаги узоқ масофадан берилган зарбалар кўп бўлди.
- Албатта, биз булардан фойдалана олмадик. Зухуровни хурмат киламиз. Лекин "Насаф" жамоаси ўйинларида озгина пасайиш бор. Балки, бу чарчаш аломатларидир. Чунки, "Насаф" ОЧЛда иштирок этди. ОЧЛдаги муваффақияцизлик ҳам жамоага руҳий томондан таъсир этди деб ўйлайман. Шуни айтишим мумкинки, футболда ҳам омад керак. Бугун омад "Насаф" томонида бўлди. (кулиб).

- Легионер футболчи Боян Калевични нега захирадан тушурдингиз?
- Сабаби шундаки у жароҳатдан яқинда фориғ бўлди. Устига-устак унинг оилавий муаммолари бор. Боян ўйиинга ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёр эмасди. Агар у бугун формада бўлганида "Насаф"га қийин бўларди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:02, 22.06.2012.
Ўқилди: 4647 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.