Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Манчестер Юнайтед» «Ливерпул»ни таслим этиш учун «қора услуб»лардан фойдаланган!

Баҳо:
+ | -

«МЮ» ўз уйида азалий рақиби бўлган «Ливерпул»ни 2-1 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Иккинчи турда «Брентфорд»дан тўртта гол қабул қилиб олган «қизил иблислар», кейинги ўйинга ўта жиддий тайёргарлик кўра бошлаганди. Бу нарса «Олд Траффорд»даги баҳсда яққол намоён бўлди. Хусусан, тен Хаг шогирдлари 3 турда ҳаммаси бўлиб, 113,7 километр масофани босиб ўтишган. Бу эса «Брентфорд»га қарши баҳс қараганда 18 километр кўпроқ деганидир. Шунингдек, «МЮ» ғалаба қозонаётган жамоа сифатида айрим «қора анъаналар»дан фойдаланган ҳолда, 3 очкони расмийлаштирди. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

Ўйиннинг 53 дақиқасига қадар Санчо ва Рэшфорд иккита гол уради. 81 дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартирган. Шундан кейин ҳаммаси бошланган эди. Меҳмон жамоа ҳисобни тенглаштиришга интилаётган бир пайтда, «МЮ» «қора услуб»ларни ишга солди. Масалан, ўйин якунига етар чоғда марказий ҳимоячилар – Лисандро Мартинес ҳамда Рафаэль Варанлар майдонда жароҳат олгандек ётиб олди ва вақтни чўзишди. Бу эса ўз набватида «Ливерпул»ни кутишга ва ўйин ритмини пасайишига хизмат қилди. Юрген Клоппнинг сабри эса тўлиб борарди...

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль иккинчи тайм аввалида майдонга ташланган эди. Айнан мана шу юриш, тен Хагга катта ёрдам берди. Марсьяль майдонда тўғри ва аниқ ҳаракат қилиб қолмасдан, Рэшфордни иккинчи голда аниқ узатма билан таъминлади. Қолаверса, майдон ташқарисида ҳам унинг фойдаси тегди. Баҳс сўнгида Марсьяль ҳамда рақиб ҳимоячиси Тсимикас тўқнашувидан кейин, «МЮ» бурчак тўпи тепиши керак эди. Марсьялга тўпни олиб бераётган болакайга (ballboy), футболчи «шошилмаслик»ни буюрди. Бу эса озгина бўлса ҳам вақт чўзилишига олиб келди.
Бу борада Бруну Фернандеш ўзгача тактика танлади. У Салоҳнинг ҳисобни қисқартирувчи голидан кейин, тўпни рақибга беришни истамади. Бу эса ўртада баҳс чиқишига сабаб бўлди. Салоҳ қанчалик тўпни тортиб олишга уринмасин, у бермасликка интилди. Вазият сўнгида эса португал сариқ карточкани иккита қилмаслик учун «қора одат»ни якунлади.

«МЮ»нинг ўйинни атайлаб чўзишлари шу ерда тугамади. Давид Де Хеа ҳам бунга бир неча бор уринган. Яна бир вазиятда эса Фабиу Карвальюнинг арзимаган ҳаракати ортидан ҳимоячи Лисандро Мартинес майдонга йиқилиб, ўзини жабрдийдага солиб ётди.
Бу ҳақида ўйиндан кейин Юрген Клопп фикр билдириб ўтди. У шундай дейди: «Бу ҳаётимдаги энг ёмон суҳбатлардан бирига айланди: мен Мартинеснинг ўйинни чўзишига қизишиб, бақириб турганимда, олдимдан Фернандеш ўтиб қолди. Кейин эса у менга қарата: «сен ҳам бизни ўрнимизда шундай қилган бўлардинг» деб ўтиб кетди».
Мана шундай тарзда «МЮ» ўйинни «қуритиш»га ҳаракат қилди. Якунда эса ўз мақсадига эришди ва уч очкога эга бўлди. Бу ғалаба турнир жадвалида жамоани «Ливерпул»дан олдинга олиб чиқди (14/16).

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:15, 24.08.2022.
Ўқилди: 7599 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.