Парижликлар янги мавсумни тўртта учрашувда тўртта ғалаба билан бошлади. Жамоа ҳар бир ўйинда ўртача бештадан гол урмоқда. Неймар эса ҳеч қачон чемпионатни бунчалик сермаҳсул бошламаганди.
Неймар жамоанинг 13 та голига ҳисса қўшган. У голлар ва голли узатмалар бўйича Лигадаги барча футболчилар орасида етакчи ҳисобланади.
Ёзнинг биринчи ярмида бразилияликни қарама-қарши миш-мишлар ўраб олганди: ё клубни тарк этади, ёки қолади. RМC Sport нашрининг хабар беришича, Неймарга “ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфининг гапи ёқмаган. Ҳужумчининг кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга қатарлик тадбиркор эҳтимолий жавоб берганди. Неймар ўзини клубда қадрлашмаслигини ҳис қилди, лекин у жамоа етакчиси бўлишни хоҳлади.
“ПСЖ”нинг янги бош мураббийи Кристоф Галтье шу заҳотиёқ футболчи ҳақидаги позициясини айтди: “Неймар - жаҳон даражасидаги футболчи. Қайси мураббий ўз жамоасида шундай футболчи бўлишини истамайди? Мен ундан нимани хоҳлаётганимни аниқ тушунаман ва у биз билан қолишига ишончим комил. Биз энг яхшисига эга бўлишни хоҳлаймиз." Кейинроқ футболчининг ўзи ҳам пойтахт клубида қолиш истаги борлигини маълум қилди: “Мен “ПСЖ”да қолмоқчиман. Клубдан ҳеч ким келажагим ҳақида ҳеч нарса демади. Клуб нима истаётганини билмайман, лекин мен қолишни хоҳлайман".
Шу ёзги чалкашликлар бразилияликнинг мотивациясини оширди, деган фикр бор. Ҳеч бўлмаганда, футболчининг дастлабки учрашувлардаги ўйини шундай хулосага келди. Неймар ҳар бир ўйинда самарали ҳаракатларни амалга оширмоқда.
"Нант" билан Франция Суперкубоги учун ўйинда Неймар иккита гол урди.
Лига 1 1-туридан ўрин олган "Клермонт" билан ўйинда (5:0) ҳужумчи "гол+пас" тизими бўйича 4 (1+3) очкони қўлга киритди.
2-турнинг "Монпелье" билан ўйинида (5:2) Неймар яна дубл қайд этди. Бу сафар у пенальтини голга айлантирди, кейин эса боши билан гол урди.
3-тур доирасидаги "Лилль" билан ўйинда (7:1) бразилиялик икки марта гол урди ва яна уч марта жамоадошларига ассистентлик қилди.
Шундай қилиб, дастлабки тўртта ўйинда Неймар ажойиб статистика қайд этди - етти гол ва олтита голли узатма. “ПСЖ” ҳужумчиси чемпионатда аллақачон бешта гол урди - бу Европанинг топ-лигаларидаги барча футболчилар орасида энг яхши натижа. Шу билан бирга, Неймар юқори самарадорликни намойиш этмоқда. У ҳар ўйинда уч марта зарба беради, ҳужум чизиғидаги шерикларида бу кўрсаткич юқорироқ (Месси - 4,3; Мбаппе - 6). Таққослаш учун: Бенземада ҳар бир ўйинда 6 та, Левандовски ва Нуньесда 4,5, Холандда 3,7, Жесусда 3,3, Кейнда 3. Маълум бўлишича, Неймар камроқ зарба беради, лекин тез-тез гол урмоқда.
Whoscored платформаси маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи ҳар бир ўйиндаги асосий узатмалар сони (4,7) ва жарима ишлаб олиши (3) бўйича ПСЖ етакчиси ҳисобланади. Неймарнинг ҳам фантастик рейтинг бали бор (9,53) - бу кўрсаткичга кўра у нафақат жамоада, балки Европанинг барча етакчи лигаларида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ва ҳозирча “ПСЖ” ҳужумчиси гол (5) ва голли узатма (6) бўйича пешқадамлик қилмоқда.
Уч ойдан кейин жаҳон чемпионати бошланади. Бу Неймар учун жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин
30 ёшли футболчи учун бу мавсум жуда муҳим. Олдинроқ Неймар Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини истисно этмаганди. Кўринишидан, бразилияликнинг бўлажак турнирдан умидлари жуда катта. Франция ОАВларининг қайд этишича, байрам кунлари Неймар ижтимоий тармоқларда шахсий ҳаётини эмас, балки футболдаги фаолиятини ёритган.
Бразилиялик журналист Жоука Кфури: "Неймар Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Титога берган ваъдасини бажармоқда". - Ҳозир у "ПСЖ"нинг барча футболчиларидан яхшироқ кўринмоқда. Неймар майдонда шунчаки сеҳргар. Менимча, Неймар анча етук футболчига айланди. Бироқ, Чемпионлар лигаси ўйинларини кутамиз, чунки бу турнирда қаршилик даражаси Лига 1га қараганда анча юқори.
"Бўлажак Жаҳон чемпионати жуда ўзига хос турнир бўлади", дейди журналист Пауло Винисиус Коело. - Шундай бўлса-да, мавсум охирида эмас, ўрталарида бўлади. Бундай шароитда тўлиқ дастур бўйича ҳамма нарсани қилиш муҳимдир. Менимча, Неймар Қатардаги турнирга жуда яхши жисмоний шаклда келиш имконияти борлигини тушунди.
Неймарнинг асосий муаммоси - жароҳатларга мойиллик. 2017 йилда "ПСЖ"га ўтганидан бери у максимал вақтнинг тахминан 50 фоизини жамоада ўтказди. Ҳужумчи ҳар мавсумда жароҳат олади, бу эса унинг маҳсулдорлигига салбий тасир қилади.