"Барселона" футболчиси Френки Де Йонг Бундеслигага ўтиши мумкин. Хабарларга кўра, "Бавария" ярим ҳимоячисини ўз сафига чорламоқда. Немис гиганти дастлаб 25 ёшли футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Де Йонг учун "МЮ" ҳамда "Челси" ҳам даъвогарлик қилаётган эди. Айни дамда "Барселона" ҳамда "Бавария" ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.