"Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг 2022/23 йилги мавсумида гуруҳ босқичида ким билан тўқнаш келишини билиб олди.
Истанбулда якунланган қуръа ташлаш маросимида "қаймоқранглилар"нинг F гуруҳидаги илк рақиби ёрқин юлдузи Кристофер Нкунку бўлган Бундеслиганинг энг кучли клубларидан бири "Лейпциг" бўлди. Мавсум бошида “Лейпциг” Германия чемпионатида учта ўйин ўтказишга муваффақ бўлди, икки бор дуранг ва бир марта мағлуб бўлди - ҳозирда мадридликларнинг бўлажак рақиби Германия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Мадриднинг учинчи саватчадан танлаб олинган рақиби “қаймоқранглилар”нинг эски таниши “Шахтёр” бўлди. Жамоалар сўнгги уч мавсумда ўзаро олти марта тўқнаш келишган. Ҳозир "Шахтёр"ни кўпчилик хорижликлар, айниқса, жамоа савиясини кўтарган бразилияликлар кетиши билан кучсизлантирди. "Мадрид" ва "Шахтёр" ўртасидаги сўнгги олти ўйинда испанлар тўртта, украиналиклар иккита ғалабага эришган.
Қироллик клубининг сўнгги рақиби "Селтик" бўлди, шотландлар бир неча йиллик танаффусдан сўнг жорий мавсум Чемпионлар лигасига қайтишди. Бу қарама-қаршилик ўз тарихига эга, жамоалар 1980 йилда Чемпионлар лигасининг чорак финалида тўқнаш келишган, биринчи ўйин "Селтик"нинг ғалабаси билан якунланган (2:0), аммо жавоб ўйинида "бланкос" "Бернабеу"да камбэкни амалга оширган (3:0).