Кириш Регистрация

АПЛ. "Ливерпуль" "Борнмут"ни йўқ қилиб ташлади

Баҳо:
+ | -

Англияда Премьер-лиганинг 4-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда "Ливерпуль" ўз майдонида "Борнмут"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мерсисайдликлар таркибида Луис Диас ва Роберто Фирмино дубл қайд этишди. Яна биттадан голга Харви Эллиотт, Трент Александр-Арнольд, Виржиль ван Дейк ва Фабио Карвальо муаллифлик қилишди. Меҳмонлар таркибидаги Крис Мефем ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

"Ливерпуль" ўз уйида эришган энг йирик ғалабаси бўйича АПЛ рекордини ўрнатди.

Голлар: Диас, 3 (1:0). Эллиотт, 6 (2:0). Александр-Арнолд, 28 (3:0). Фирмино, 31 (4:0). ван Дейк, 45 (5:0). Мефам, 46 - в свои ворота (6:0). Фирмино, 62 (7:0). Фабиу Карвалью, 80 (8:0). Диас, 85 (9:0)

"Ливерпуль": Алиссон, Гомес, ван Дейк, Робертсон (Цимикас, 69), Александр-Арнолд (Кларк, 83), Фабинью, Хендерсон (Байчетич, 70), Фирмино (Милнер, 69), Салах, Эллиотт (Фабиу Карвалью, 46), Диас

"Борнмут": Траверс, Мефам (Бивен, 82), Смит (Биллинг, 46), Сенеси, Земура, Кук (Пирсон, 77, Маркондес, 82), Лерма, Кристи (Соланке, 46), Таверньер, Мур, Энтони

Киритилди: 20:59, 27.08.2022.
Ўқилди: 3447 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.