Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Асрор Алиқулов: "Ўйлашимча, қўрқоқлик қилдик"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Шўртан” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Биринчи навбатда Андижондаги байрам билан мухлисларни табриклайман. Шунингдек, “Андижон” клубини ҳам ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибнинг кучли томонларини ҳисобга олдик. Стандарт вазиятларда бўйдор футболчилари хавфли эканини билардик. Яккакурашларда футболчиларимизнинг рақибга қаршилик кўрсатиши етарли эмасди. Шу боис тўпни назорат қилиш ва тезкорлик билан ҳужумга ўтишни режалагандик. Ўйинни яхши бошлаган бўлсак-да, бу узоқ давом этмали. Кейин қисқа вақт ичида ўйин назоратини “Андижон”га топшириб қўйдик. Айрим футболчиларимиз биз берган кўрсатмаларни умуман бажаришмади. Ўйлашимча, қўрқоқлик қилдик, десак тўғри бўлади. “Андижон”нинг босимига чидай олишмади. Иккинчи бўлимда футболчиларим яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди, қарши ҳужумга чиқишга интилдик. Ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ учрашув охирларида яна стандарт ҳолатдан бизни жазолаб кетди.

— “Андижон”нинг асосий қуроли стандартлар. Бугунги учрашувда иккала гол ҳам стандартдан киритилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
— Жамоамизда иккинчи қаватда ўйнай оладиган бор ўйинчиларимизнинг ҳаммаси майдонда эди. Тан олиш керакки, ҳаммаси ҳам иккинчи қаватда яхши ўйнай олмайди. Барибир “Андижон” футболчиларининг бизникилардан кўра иккинчи қаватда ҳар жиҳатдан яхши ўйнай олишлари сезилиб турди.

— “Шўртан” бир неча йиллардан бери про лигада қатнашиб келмоқда. Жамоани Суперлигага қайтиш мақсади йўқми?
— Икки йилни оладиган бўлсак, биз таъқиқ остида ишладик. Таъқиқ борлиги учун бизга футболчилар етишмасди. Клуб ўтган йили ўз олдидаги барча қарздорликларни тўлаб берди. Энди футболчи олишимиз, яхши жамоа тузишимиз  мумкин. Олдинги “Шўртан” раҳбариятининг қилган хатоларини янги раҳбарият, янги ҳомий тўлаб берди.

— Жамоангиз охирги 15 дақиқада рақиб жарима майдони ичида ўйнади. Шуни биринчи бўлимда амалга оширса бўлмасмиди?
— Биринчи бўлимда ҳам ҳаракат қилдик. Ҳужумларимизни кенглик орқали амалга оширишга уриндик. Негадир ўйинчиларимиз ўз даражасида ўйин кўрсата олмадилар. Майдон сифати ҳам “Андижон” ўйинига тўғри келади. Қисқа пас орқали ўйин кўрсатиш қийин. Барибир футболчиларимизда етарли малака етишмаганлиги кўп ҳужумларимизни узилишига сабаб бўлди.

— “Андижон” охирги ўйинларига нисбатан бугун кучсизроқ ўйнагандек бўлди. Бунга фикрингиз қандай? Чунки “Турон”га қарши иккита учрашувда жамоа анча шиддатли ўйин кўрсатганди. “Андижон” сиз кутган ўйинни намойиш этдими?
— “Андижон” биз кутган ўйинни кўрсатди. Рақибга қанчалик имкон берсангиз, шунчалик ўйнайди. Айниқса, биринчи бўлим ўрталаридан биз марказда имкониятни бой бердик ва “Андижон” хоҳлаганидек ўйнади. Бу мағлубият унчалик қўрқинчлик эмасди. Фақат футболчиларимиз биз кутганчалик рақибдан тўпни олиб қўя олмадилар. Рақиб узун пасларни оширганида тўрт футболчиси олдинга ўтади. Биз мана шундай пайтда бўшлиқлардан фойдалана олмадик.

— Ўйинга вақт қўшиб берилган пайтда эътироз билдирдингиз. Сизнингча, кам вақт қўшдими?
— Ўйинчи майдонга ётди, 2 дақиқадан кўпроқ вақт ўтди, ҳали ўрнидан турмаганди ва ҳакам 4 дақиқа қўшди. Ўйлайманки, футболчи ётган ҳолатини ҳакам ҳисобга олмади. Ҳакам ўйинчини майдондан чиқармади, кутиб турди. Сиз ўша вазиятни ҳисобга олди, деб ўйлайсизми?  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:51, 27.08.2022.
Ўқилди: 1537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.