"Ливерпуль" ярим ҳимоячи позицияси учун устувор вариант ҳақида қарор қабул қилди. "Мерсисайдликлар" немис клуби билан шартномаси тугашига бир йил қолган “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Конрад Лаймерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Liverpool Echo нашри хабарига кўра, шартнома муддати тугаши сабабли, "буқалар" австриялик ярим ҳимоячини 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" шу ёзда Лаймерни сотиб олмоқчи эди, аммо Мюнхен клуби керакли суммани тўлашга рози бўлмади.
"Ливерпуль" янги ярим ҳимоячи сотиб олишга мажбур, чунки айни дамда Алекс Окслейд-Чемберлен, Тиаго Алькантара ва Кёртис Жонслар жароҳат олишган.