Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

"Атлетико"да молиявий муаммолар мавжуд. Бунинг "Барселона"га ҳам таъсири бор

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Атлетико"нинг асосий таркибида Антуан Гризманнинг йўқлиги сабабли ваҳима қилишмоқда. Гризманн ҳамон каталонияликларга тегишли ва Мадриднинг “Атлетико” клубида ижара асосида ўйнамоқда.

Ўтган ёзда томонлар 10 миллион еврога бир йиллик шартнома, яна бир мавсумга узайтириш ва 40 миллион эврога сотиб олиш опсияси ҳақида келишиб олдилар. Мадридга қайтиш учун футболчи маошини уч баравар камайтирди. Яна бир муҳим тафсилот бор - агар Гризманн Симеоне жамоасида икки мавсумда майдонга тушган ўйинларнинг 50 фоизида камида 45 дақиқа ўйнаса, сотиб олиш мажбурий бўлади - яъни дисквалификация ва жароҳатлар ҳисобга олинмайди. Ўтган мавсумда ҳаммаси аъло даражада ўтди: ўйинларнинг 82 фоизи шартнома мезонларига жавоб берди. Аммо ҳозир нимадир бузилди. Чемпионатнинг дастлабки икки турида Антуан 28 дақиқа синхрон ўйнади – бу каталонияликларга умуман тўғри келмайди. Улар Гризманнинг таркибга кира олмаганини 32 ёшли футболчини бундай жиддий пулга сотиб олишни истамайдиган Мадриднинг айёр режаси деб билишади.

Пулсизлик муаммоси билан фақат "Барса" қийналаётгани йўқ. Умуман олганда, Ла Лига кескин кечмоқда Ла Лигадаги молиявий қийинчиликлар ёзги трендга айланди. Ҳамма "Барселона"даги муаммолар ҳақида билади, лекин кўп клублар бундан азият - шунчаки шов-шув қилмайди. Мисол учун, "Алмерия" раҳбари Умар Содиқни сотишга мажбур, чунки бу янги келганларни рўйхатга олишнинг ягона йўли. "Бетис" "Лион"дан Хуссем Ауарни қўлга кирита олмайди ёки Эктор Белеринни сотиб ололмайди - улар қатъий харажатлар чегарасига кирмайди ёки ярим ҳимоячи Уилям Карвалюни сотишга мажбур бўлади.

Маrcанинг фикрича, чемпионлик ҳуқуқининг 10 фоизини SVS Capital фондига сотиш бўйича келишув ҳаммасига айбдор. "Эльче"нинг собиқ спорт директори Нико Родригес Ла Лига клублари шартнома имзолашга шошилишганини тан олди. АСнинг қўшимча қилишича, SVS маблағлари грантлар келишувдан қайтганлиги сабабли кечиктирилмоқда. Тўғридан-тўғри параллеллик қилиш учун ҳали эрта, аммо вазият ачинарли: бу ёзда Ла Лига 420 миллион евро арзимас маблағ сарфлади, Лига 1 дан атиги 12 млн евро кўпроқ. "Атлетико" деярли энг кўп зарар кўрди.

•Ўтган йили жамоа лига билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун миллионга яқин янги акцияларни чиқаришга мажбур бўлди. Президент Энрике Серезо Қўшма Штатлар фонди ҳисобидан тахминан 180 миллион евро сармоя тўплади. Маrcа хабарига кўра, клуб бундан кейин яна 300 миллион евро қисқа муддатли кредит олди.

• Раҳбариятнинг яна бир ҳаракати иш ҳақини қисқартиришдир. Клуб ўша Гризманн, шунингдек, Жоау Феликс, Коке, Ян Облак ва Тома Лемардан маошини камайтиришни сўрамоқда. Охирги иккитаси рози бўлишди ва аллақачон маошнинг муҳим қисмини кесиб ташлашди. Диего Симеоненинг шартномаси ҳалигача тегмаган.

• Аммо "Атлетико" янги ҳомий топди - WhaleFin. Бу Мадрид тарихидаги энг йирик ҳомийлик шартномаси бўлиб, йилига 40 миллион евро даромад келтиради. Шунингдек, "Атлетико" стадион номини Sivitas қурилиш компаниясига 10 йилга сотди ва йилига яна 10 миллион евро олади. Криштиану Роналдунинг "Атлетико"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар пайтида, Сересо кўп сабабларга кўра бу келишувни амалга ошириш мумкин эмаслигига ишонтирарди. Маrcа нашрининг ёзишича, асосийси иқтисодий ҳолатнинг барқарорлиги бўлган. Энг қизиғи, Mundo Deportivo хабарига кўра, "Атлетико" қарзга қарамай, "Ренн" ярим ҳимоячиси Ловро Маер учун 50 миллион тўлашга тайёр. 

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 00:16, 30.08.2022.
Ўқилди: 2631 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.