"Челси" футболчиси жамоада қолади. Хабарларга кўра, клуб ҳужумчиси Кристиан Пулишич Лондон жамоасида қолишни ўйламоқда.
АҚШ терма жамоаси аъзоси доимий ўйин амалиёти излаб жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар мавжуд эди. Аммо у қолишга қарор қилган. Унинг амалдаги битими 2025 йилга қадар мўлжалланган.