"Ювентус"нинг собиқ футболчиси Массимо Мауро Турин клубида ўйнаган Криштиану Роналдунинг ҳайратланарли тафсилотлари билан ўртоқлашди.
“Роналдуни Марадона билан солиштирманг. Диегони барча шериклари ҳурмат қилишарди, Криштиану эса кийиниш хонасини синдириб ташлади.
Роналду шеригига қўлини кўтаргандан сўнг, Федерико Кьеза бу ҳақда гапириш учун жасоратни йиғиши керак эди. Шу боисдан ҳам Пирло Роналдуни захира ўриндиғига қўйди", - дейди Мауро Italia Uno нашрига берган интервьюсида.
Массимо Мауронинг сўзларига қараганда, Федерико Кьезани Криштиану Роналду уришга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду "Ювентус"да уч мавсум - 2018 йилдан 2021 йилгача ўйнаган. Португалиялик юлдуз ўтган ёзда Турин клубини тарк этиб, "Манчестер Юнайтед"га қайтган эди.