Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Шухрат Асланов: “Бердиев «Насаф»да истаганича қолади”

Баҳо:
+ | -

Кеча Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган “Насаф” — “Локомотив” учрашувининг сўнги дақиқаларида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг учрашув бош ҳакамига эътироз билдиргани бугун ОАВ ва кенг жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу воқеага Шўртан газ-кимё мажмуаси директори, “Насаф” футбол клуби президенти ҳам ўз муносабати билдирди.

- “Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган муддатгача клубда фаолият олиб боради. Клуб раҳбарияти Рўзиқул Бердиев ва мураббийлар штабига тўлиқ ишонади. «Насаф” Рўзиқул Бердиев билан Ўзбекистон чемпионатининг тўрт карра бронза, икки карра кумуш медаллари, икки карра Ўзбекистон Кубоги ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганини жамоамиз мухлислари эсдан чиқармасликлари керак деб ўйлайман. Кечаги беллашувдан сўнг “Насаф” ва унинг атрофида клуб номи орқали ўзига эътиборни жалб қилувчилар кўпайганлиги ва бу айнан клубнинг охирги йиллардаги омадли иштироки сабабли деб биламан. Сўнгги пайтларда клубимиз ҳақида “қайғураётган” турли футбол “билимдон” ларидан маслаҳатлардан бироз тийилишларини сўраб қолардим.

- Жамоамиз жорий мавсумда миллий чемпионатимизда чемпионлик учун курашмоқда ва бу йилги чемпионат ҳар қачонгидан ҳам қизғин кечмоқда. Жамоа халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шу сабабли жамоамизнинг ҳақиқий мухлисларидан бироз совуққон бўлишларини, ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчилар ва мураббийлар штабини қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Зеро, ҳақиқий мухлис, омад келмаганида ҳам ўз севимли жамоасини қўллаб-қувватлаши лозим”.

Манба: "Насаф" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:42, 31.08.2022.
Ўқилди: 3205 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик