“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала “Монца”га қарши А Серия 4-тур учрашувида Рим клуби сафида дебют голини киритди.
Учрашув Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди.
18-дақиқада 28 ёшли аргентиналик ўйинда ҳисобни очди. 14-дақиқадан сўнг у дубль қайд этиб, ҳисобни мезбонлар фойдасига 2:0 кўринишига келтирди.