Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Равшан Ҳайдаров: «Ҳар бир ўйинда очко учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви ниҳоясига етганидан кейин жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб зарафшонликлар бош мураббийи матбуот анжумани залига ташриф буюрди.

Равшан Ҳайдаров ("Қизилқум" бош мураббийи):
— "Локомотив"нинг кучини билган ҳолда, ўйинга мос тактикани танладик. Бугун асосий эътиборни ҳимоя қаратдик. Ўйин назорати ва хавфли вазиятлар яратиш бўйича устунлик "Локомотив" томонида бўлди. Чунки бу жамоада маҳоратли футболчилар кўп. Шунинг учун қарши ҳужум тактикасини танладик. Мазкур тактика амал қилиб, чидам билан ўйнаган ҳолда, ўзимиз ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда гол уриш учун имкониятлар бўлди, охир-оқибат вазиятдан фойдаланиб, ғалабага эришдик.

— "Локомотив" асосий голларини стандарт вазиятлардан уриб келаётганди. Шуни билган ҳолда, бугун мезбонларга бундай стандарт вазиятларни кўп тақдим этдингиз...
— Ҳа, буни билардик. Жамоада Тўхтахўжаев, Раҳматуллаев каби жарима зарбаларини яхши бажарадиган футболчилар бор. Мен ўйин пайтида рақибга стандартан тепиш имконини бермасликни тушунтирдим. Доимо айтаман, бурчак тўпидан кўра, аут яхши, стандарт вазиятлардан кўра эса ўйин жараёни яхши дея. Яхшиямки, бугун "Локомотив" футболчилари стандарт вазиятлардан фойдалана олишмади.

— Жамоа асосий эътиборни тезликка қаратган ҳолда, ерлатиб ўйнашга интилди. Тўп қанотлардан жарима майдончасига баландлатиб узатилмади.
— Тўпни ҳаволатиб кимга узатамиз? Бизда бош билан яхши ўйнайдиган футболчилар йўқ. Оёқда яхши ўйнар эканмиз, ерлатиб ўйнаганимиз маъқул. Жамоамизда юқори тезликка (Бобожонов, Жўраев, Шихов) ва кучли зарбага эга бўлган (Ўрунов, Шихов) футболчилар бор. Қарши ҳужум пайтида жарима майдончасига кириб бориш қийин. Чунки 2-3 нафар футболчига ёрдам бериш учун бошқа футболчилар етиб кела олишмайди. Шунинг учун асосан майдон ташқарисидан зарба беришга ҳаракат қилдик.

— Назаримизда, бугун ўйин ҳаками Владислав Цейтлин сариқ карточкалар сонини ошириб юборди.
— Ҳақиқатан ҳам, бугун сариқ карточкаларни кўпайиб кетди. Боз устига, айрим футболчиларим ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Менимча, ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбормаслик учун сариқ карточкалардан фойдаланди.

— Бугун дуранг натижа қайд этилганида натижадан қониқармидингиз?
— Ҳа, қониқардим. Мен ҳар бир турда ҳеч бўлмаганда 1 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Мағлубиятдан ёмони йўқ.

— Нима учун ўйин бошида Азамат Бобожоновга "Агар ўйнагин келмаётган бўлса, алмаштириб юбораман", дея бақирдингиз?
— Азамат ўйиннинг дастлабки 10 дақиқаси давомида майдонда "йўқолиб" қолди. Бобожонов тўпни яхши ушлаб тура олади, юқори тезликка эга бўлган футболчи ҳисобланади. Уни бироз уйғотиб қўйиш учун шундай қилдим. Аслида мен футболчининг битта хатоси учун ҳеч қачон алмаштириб юбормайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:57, 25.06.2012.
Ўқилди: 4701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.