"Сельта" ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Санти Минанинг "Аш-Шабоб"га ўтганини эълон қилди. Саудия Арабистони клуби футболчини бир мавсумга ижарага олди.
Шу йилнинг баҳорида 26 ёшли испаниялик жинсий тажовузда айбланган. Апелляция шикояти берилган, бироқ у ҳали кўриб чиқилмаган.
Икки йил олдин Мина Россия чемпионатига ўтиши мумкин эди. Футболчи 2020 йилнинг ёзида Алексей Миранчукнинг "Аталанта"га сотилганидан кейин ҳужумни кучайтиришни қидираётган "Локомотив"нинг қисқа рўйхатида эди.