"Манчестер Сити" марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд кеча АПЛ доирасида "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда учта гол урди.
Squawka хабарига кўра, норвегиялик тўпурар Премьер-лига тарихида кетма-кет иккита хет-трикни амалга оширишга муваффақ бўлган еттинчи футболчига айланди. Эслатиб ўтамиз, “ўрмончилар” билан сўнгги ўйинда Холанд биринчи бўлимнинг 38-дақиқасигача учта гол урди.
Бундай ютуқни Эрлингдан ташқари қуйидаги футболчилар қайд этишган: Ян Райт, Анри, Дидье Дрогба, Уэйн Руни, Харри Кейн ва Лес Фердинанд.