"Аякс" ўзининг расмий сайтида ёзда эркин агентга айланган ярим ҳимоячи Флориан Гриллич билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
27 ёшли австриялик футболчи билан шартнома муддати бир мавсумга мўлжалланган ва яна икки йилга узайтирилиши мумкин.
Ушбу трансфер ойнасида Грилличга "Милан", "Фиорентина" ва "Фейеноорд" клублари қизиқиш билдирган.
Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён "Хоффенхайм"да ўйнаб келди. Ўтган мавсумда футболчи клуб сафида 18 та ўйин ўтказиб, битта ҳам гол ура олмади.