Ярим ҳимоячи Уилям Карвалью “Реал Бетис” билан шартномасини узайтирди. "Яшил-оқлар" португалиялик билан 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида Карвалью клубини ўзгартириши мумкин. Футболчи "Ноттингем Форест" ва "Монца" каби клубларнинг қисқа рўйхатида эди.
2016 йилда Карвалю Португалия терма жамоаси таркибида Европа чемпионига айланганди.