ПСВ ярим ҳимоячиси Хави Симонс Нидерландиянинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Август ойида 19 ёшли нидерландиялик 4 учрашувда 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўтган ёзда Симонс "ПСЖ"дан Эредивизия клубига текинга ўтган эди. У 2027 йилгача шартнома имзолади.