"Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб меҳмонлар устози Мурод Исмоилов жавоб қайтарди.
- Ўйлашимча, ўйин қизиқарли бўлди. Мухлислар доимгидек ҳужумкор футбол кўришди. Бир сўз билан айтган томошабоп футбол гувоҳи бўлдик, деб ҳисоблайман. Лекин омадимиз келмади.
- Умуман клубда асосий таркибда майдонга тушадиган дарвозабонларни ким танлайди?
- Улар билан кўпроқ дарвозабонлар мураббийи билан ишлагани боис унинг маслаҳатларига амал қилган ҳолда танлаймиз.
- Фикрингизга қарши ўлароқ зерикарли ўйин бўлгандек кўринди.
- Бу сизнинг фикрингиз. Ўинда кўплаб вазиятлар бўлди. Лекин рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйнаб вазиятларни бартарфа этди.
- Пахтакор футболчилар танлашда адашдими?
- Фақат Шибамурада адашдик. Қолганларда жароҳат борлиги учун ҳам фойдалана олмаяпмиз. Масалан Ораховац ёмон футболчи эмас. Лекин унинг жароҳати анча жиддий.
- Демак улар жамоа учун фойда берди деб ҳисоблайсизми?
- Айтдимку улар жароҳат олган биттасиям ўйнамаяпти. Менимча улар фойда беришган бўларди. Масалан маҳаллий футболчилар ҳам бу борада ўзини кўрсата олмади.
- Бугун Непал сафаридан қайтган Темурхўжа Абдухолиқовни майдонга тушириш тўғри қарор деб ҳисоблайсизми?
- Биздаги энг катта муаммо бу ҳужум чизиғи. Шунинг учун ҳам уни туширишга мажбур бўлдик.
- Муаммо бўлса, балки ўша чизиқни кучайтириш керакдир? Масалан Шиховни қайтариш.. Ёки Гейнрихни жамоа танламасдан олдин клубга таклиф этиш керак бўлгандир...
- Гейнрих янги жамоасини ўзи танлади. Шу боис ҳам уни таклиф қилиш фойдасиз. Лекин бу борада режаларимиз. Ҳужум чизиғини кучайтириш, керак бўлса янги футболчилар сотиб олиш режамизда бор.
Сўнгги сўз ўрнида бир фикрни айтган бўлардим. Футболда чиққан янги қоидага асосан футболчи дарвозабонга тўпга тегмай халақит берса ҳам ўйиндан ташқари ҳолат саналади. Мен Равшан Эрматовга маслаҳат берган бўлардим. Қанот ҳаками танлашда ўзи каби савиялироқ ҳакам танласин. Бу даражадаги ҳакамнинг шаънига доғ тушмаслиги учун ҳам.