Матбуот анжуманинг иккинчи қисми "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов билан ўтди.
- Бугун дербига хос ўйин бўлди. Дерби ўйинлари ҳеч қачон осон бўлмаган. Айниқса дуранг натижалар кўп кузатилганди. Шундан келиб чиқиб дербида кўп туқнашувлар асабий вазиятлардан чиқиб кетишни футболчиларга таъкидлагандим. Жароҳатлар ҳам ваҳаттоки жанжаллар ҳам бўлиши мумкинлигини шогирдларимга тушунтирдим. Бундай вазиятда биринчи навбатда асабни жиловлай билиш ва ҳотиржамлик талаб этиларди. Йигитлар яна бир маротаба профессионал эканликларини кўрсатишди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди ва стадионга йиғилган мухлисларни хурсанд қила олишди.
- Иккинчи бўлимдаги ўзгаришларга қарайдиган бўлсак, жамоанинг ўйини Европа чемпионатидаги ўйинларга ўхшади. Чемпионат таъсир қиляптими?
- Ҳамма футбол ўйнашни ўзлаштириб олган. Қандай тактика тузиш керак, қандай ўйин қилиш керак... Биринчидан ёзда футбол ўйнашнинг ўзи қийин шунинг учун тўпни назорат қилишга асосий эътиборни қаратяпмиз. Европа чемпионатини ҳам кузатадиган бўлсангиз улардаям асосан ҳимоя ва тўп назоратига асосий урғу бериляпти.
- Йилнинг иккинчи қисмида жамоа ОЧЛ доирасида "Аделаида"га қарши ўйин ўтказади. Шунга қараб таркиб кучайтириладими?
- Аделаидага қарши ўйин осон бўлмайди Жамоа билан икки ўйин ўтказган бўлсак ҳам бу осон бўлишини англатмайди. Бизда жамоа ҳақида маълумотлар бор. Албатта таркибни кучайтириш керак. Иккинчи даврада футболчилар чарчаб қолиши табиий. Шунинг учун бизга янги "қон" керак бўлади.
- Охирги учрашувларда Девид Карни кўринмаяпти. Солиев ва Жўраев анчадан буён илк марта асосий таркибга киритилди. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Ўтган галги матбуот анжуманида уни қидурувга берганимизни айтгандим. Ниҳоят у топилди. Жамоа билан 16 кун мобайнида бирга бўлмади. Шунинг учун ҳам уни шу йўл билан жазолашга қарор қилдик. Бизда фамилиялар кўп нарсани ҳал қилмайди. Ким тайёр бўлса, ким ўйинга жиддий муносабатда бўлса, ўша футболчи майдонга тушади. Саҳоб ва Анварга келадиган бўлсак, улар ҳозир кучга тўлиб боришяпти. Чарчаган футболчиларни уларнинг ўрнида ўйнатдик.