А Серия 5-туридан ўрин олган "Фиорентина" ва "Ювентус" учрашувида дуранг (1:1) қайд этилди.
Учрашув Флоренциядаги Артемио Франчи стадионида бўлиб ўтди.
Мезбонлар таркибида ҳужумчи Кристиан Куаме гол урди. Меҳмонлар жамоаси ҳужумчиси Аркадиуш Милик ҳисобига ҳам гол ёзиб қўйди.
Шу тариқа, “Фиорентина” 6 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди. “Ювентус” 9 очко билан 3-ўринда бормоқда.